Гаагадаги Халқаро жиноят судида 28 январь, пайшанба куни Кот-д’Ивуарнинг собиқ президенти Лоран Гбагбонинг иши юзасидан суд жараёни бошланди. Суднинг бошланишини кутиб, у деярли беш йил қамоқда сақланди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Бу Гаага суди тарихидаги давлат раҳбарига нисбатан бошланган биринчи суд жараёнидир.
70 ёшли Лоран Гбагбо Кот-д’Ивуарда 2010—2011 йилларда бўлиб ўтган фуқаролик уруши давомида инсониятга қарши жиноятларни содир этишда, жумладан, ҳукумат кучлари томонидан амалга оширилган оммавий қийнаш ва зўрлашларда айбланмоқда.
Изоҳ (0)