Украинанинг Львов вилоятида А(N1H1) чўчқа гриппидан олти нафар бемор ҳалок бўлди. Бу ҳақда Вилоят маъмуриятининг соғлиқ департаменти матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Бу кўрсаткич ҳудудда эпидемия мавсуми бошлангандан буён қайд этилди. Ҳалок бўлганлардан тўрт нафари Львовда, яна бир кишидан Червоноград ва Сколевский туманларида қайд этилган.
Чўчқа гриппи вилоят аҳолисининг 49 нафарида аниқланган, грипп ва ўткир респиратор касаллик билан жами 175 065 киши бетоб бўлган.
Беморлар сонининг ўсиши суткасига 53 фоизни ташкил этмоқда, охирги кун давомида касаллик 5734 кишида қайд этилган. Улардан 173 нафари шифохоналарга ётқизилган.
Изоҳ (0)