Греция соҳиллари яқинида қайиқнинг чўкиб кетиши оқибатида аксарияти болалар бўлган 11 нафар муҳожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса Самос ороли яқинида содир бўлди. Қурбонлар орасида етти нафар бола бўлган. Яна 10 киши қутқарилди.
Қутқарув ишларида Греция соҳилбўйи хавфсизлик хизмати ходимлари ва Frontex Европа чегара агентлиги иштирок этди.
Эслатиб ўтамиз, Грециянинг Кос ороли яқинида муҳожирлар тушган қайиқ ҳалокатга учраши оқибатида олти кишининг ҳалок бўлганлиги хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)