Беларуснинг Минск вилояти, Борисов шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносида олти кишининг ҳалок бўлганлиги сабаблари аниқланмоқда. Бу ҳақда Республика Тергов қўмитаси берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, кўп қаватли турар-жой биноси хонадонларининг бирида катта ёшли эркак ва аёлнинг жасади топилган. Хонадонда ис газининг ҳиди тарқалганлиги аниқланган. Бундан ташқари, бир қават пастда яна тўрт нафар одамнинг, шу жумладан, икки нафар — 10 ва 17 ёшли вояга етмаган боланинг жасади топилган.
Воқеа тафсилотларига ҳар томонлама аниқлик киритиш мақсадида Тергов қўмитасининг марказий аппарати терговчилари ва Суд экспертизаси давлат қўмитаси мутахассислари жалб қилинди.
Изоҳ (0)