АҚШда 25 январь, душанба куни 30 йил давомида Оқ уй яқинида ядро қуролига қарши норозилик билдириб келган аёл вафот этди. Бу мамлакат тарихидаги энг узоқ давом этган сиёсий норозилик актидир, деб хабар беради Daily Mail.
Консепсьон Пиччотто уйсиз аёллар учун мўлжалланган Вашингтондаги ижтимоий муассасада вафот этди. Аёлнинг аниқ ёши маълум эмас. У тахминан 80 ёшда бўлган. Аёл ўлимининг сабаби маълум қилинмади.
1981 йилда аёл Оқ уй яқинида чодир уйни қуриб олган. У ерда аёл доимий равишда Форс кўрфазидаги уруш, ядро уруши, кимёвий уруш ва мамлакатдаги бошқа муаммоларга қарши норозилик билдириб келган.
Унинг эътирозлари Американинг 1945 йилда Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларини бомбардимон қилиши оқибатлари унга маълум бўлгандан сўнг, бутун дунё болаларини ҳимоя қилиш истаги билан бошланган.
Аёл ҳукумат томонидан таъқиб этилаётганлигига ишончи комил бўлганлиги учун ҳукумат унинг бошига электромагнит тўлқинларини йўналтираяпти деб ҳисоблаб, доим махсус ҳимоя шапкасини кийиб юрган.
Изоҳ (0)