Financial Times газетаси редакциясининг ходимлари 30 йил ичида биринчи марта иш ташлашга чиқади. Бу ҳақда Буюк Британия журналистлар касаба уюшмаси маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Таъкидланишича, иш ташлаш келгуси ҳафтага белгиланган. Унинг 24 соат давом этиши кутилмоқда.
Хабарда маълум қилинишича, журналистлар газета Япониянинг Nikkei медиахолдингига сотилгандан сўнг, раҳбариятдан пенсия бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини талаб қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг июль ойида Британиянинг Pearson нашриёт уйи Япониянинг Nikkei медиахолдингига Financial Times газетасини 1,32 миллиард долларга сотишга келишган эди.
Изоҳ (0)