Суриянинг Хомс шаҳрида юз берган икки карра теракт оқибатида 22 киши қурбон бўлди, юздан ортиқ киши яраланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РИА Новости» хабар беради.
Қурбонлар орасида фуқаролар ҳам борлиги маълум қилинди.
Сурия ОАВларининг маълум қилишича, теракт шаҳарнинг Аз-Заҳра кварталидаги ҳарбийларнинг назорат-ўтказиш пунктига қарата уюштирилган.
Олдинроқ Суриянинг Алеппо шаҳрида юз берган теракт оқибатида 23 киши қурбон бўлгани хабар қилинганди.
Изоҳ (0)