Профессионал бокснинг супероғир вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони америкалик Хасим Раҳмон ўзбекистонлик Руслан Чагаевга баҳо беришдан олдин ўзининг россиялик Александр Поветкиндан қабул қилиб олган мағлубиятини муҳокама қилса яхши бўларди. Бу сўзлар Чагаевнинг менежери Тимур Дугазаевга тегишлидир, деб хабар беради «Оламспорт».
Икки кун аввал Раҳмон 5 март куни Грознийда ўтказиладиган жангда австралиялик Лукас Браун Руслан Чагаевни нокаутга учратишини айтган эди. Бу борада у бир пайтлар мутлоқ жаҳон чемпиони британиялик Леннокс Льюисни нокаутга учратганини ҳам қўшимча қилган эди.
«Грознийда чемпионлик камари учун жанг ўтказиш бу Рамзан Ахматович Қодировнинг истаги. Русланнинг ўзи исталган жойда жанг ўтказишга тайёр. Мени Раҳмоннинг фикри ҳайрон қолдирди. У бир пайтлар Льюисни қандай мағлуб этганини эсга олибди. Бу борада Поветкиндан қабул қилинган мағлубиятни ҳам ёдга олса яхши бўларди», — деди Дугазаев.
Изоҳ (0)