Украинанинг Львов шаҳри аҳолиси ижтимоий тармоқларда 2016 йилнинг 23 январь куни кечаси Брюховичи қишлоғи осмонида ёнаётган жисм кўринганлигини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Гувоҳларнинг маълум қилишича, ёрқин улкан шар ва унинг ортидаги ёнаётган думини шаҳарнинг деярли барча туманларидан кўриш мумкин бўлган.
Фойдаланувчиларнинг қайд этишича, шар Львов марказидан саккиз километр масофадаги Брюховицкий ўрмони ҳудудига қулаб тушган.
Ижтимоий тармоқларга хусусий уйлардан биридаги кузатув камералари орқали ёзиб олинган фото ва видео ҳам жойлаштирилган.
Изоҳ (0)