Ташаббускорлар томонидан яратилган робот Рубик кубигини бир сониядан ортиқроқ вақт ичида йиғишга муваффақ бўлди. Motherboard нашрининг маълум қилишича, ушбу натижа дунё рекордига талабгорлик қилмоқда, деб хабар беради «Hi-Tech Mail.Ru».
Икки ташаббускор – Жей Флетленд ва Пол Роуз Рубик кубигини икки сониядан кам вақт ичида йиғишга муваффақ бўлган роботни яратди. Унинг кубикни йиғиш учун сарфлаган вақти 1,047 сонияни ташкил этди.
Робот йиғилаётган кубикнинг рангларини кузатиб туриш учун ёрдам берувчи тўртта веб-камера билан жиҳозланган. Камераларнинг маълумотларини қайта ишловчи компьютер «Худонинг алгоритми» деб номланувчи ҳаракатлар кетма-кетлигидан фойдаланади. Ушбу алгоритм топшириқни энг кам ҳаракатлар билан ечиш имконини беради.
Эслатиб ўтамиз, бунгача британиялик муҳандислар Майк Добсон ва Дэвид Гилдей томонидан яратилган CubeStormer 3 роботи Рубик кубигини 3,253 сонияда йиғиб, дунё рекордини ўрнатган эди.
Изоҳ (0)