Электроника бўйича дунёнинг энг йирик ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланган Тайваннинг Foxconn компаниясига тегишли, iPhone ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи заводда 24 январь, якшанба куни кечқурун ёнғин юз берди. Бу ҳақда Wall Street Journal газетаси маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Дастлабки маълумотларга кўра, олов ҳавони мувофиқлаштирувчи марказий тизим ва вентиляцион қувурда юзага келган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ёнғиннинг юзага келиш сабабларини текширмоқда.
Foxconn заводлари Apple, Canon, Sony, Xiaomi, Intel, Dell, Hewlett-Packard ва бошқа йирик корпорацияларнинг буюртмаларини бажаради.
Изоҳ (0)