Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида истиқомат қилувчи фотосуратчи Антон Ваганов 24 январь куни 18 қаватли «Азимут» меҳмонхонаси деразаларидан юрак ҳосил қилди. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Бу ҳақда 24 январь оқшомида бошқа бир фотосуратчи Станислав Забурдаев маълум қилди. Кейинроқ Вагановнинг ўзи «Леночкани қандай қилиб хурсанд қилганини» ҳикоя қилиб берди.
Унинг сўзларига кўра, хоналарнинг деразалари меҳмонхона билан келишув асосида ёритилган, унинг ўзи эса тасвирга олиш ишлари ва фотосуратларнинг эскизлари билан шуғулланган.
Ваганов ўз суюклиси Елена Графни биринчи марта антиқа йўл билан табриклаётгани йўқ. Қиз «ВКонтакте»даги ўз саҳифасида бундан аввалги ғаройиб табрикларнинг суратларини ҳам эълон қилган.
Изоҳ (0)