Хитой полицияси Вьетнам билан чегарада Гуанси-Чжуан автоном туманида музлатиб қўйилган, «Қизил китоб»га киритилган 70 та Сиам тимсоҳини, шунингдек, 88 та тимсоҳ думини мусодара қилди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
Фанчэнган шаҳридаги чегара ўтиш қисмида полиция юк машинасини кўздан кечириш чоғида ҳақиқий товар ва юк ҳужжатлари ўртасидаги тафовутни пайқади. Аниқланишича, тимсоҳлар пенопласт қутиларга жойланган бўлиб, ҳар бирининг узунлиги бир метр атрофида, оғирлиги эса ўн килограммни ташкил этган. Тимсоҳларнинг думлари эса 0,7 метр атрофида бўлган.
Юк машинаси ҳайдовчисининг сўзларига қараганда, унга қутиларда денгиз маҳсулотлари борлиги ва уларни Вьетнам ҳудудидан Фанчэнганга етказиш лозимлиги айтилган.
Изоҳ (0)