Теннис бўйича Австралия Очиқ чемпионатининг аралаш жуфтлигида Саня Мирза ва Иван Додиг жуфтлиги Айла Томлянович ва Ник Кирьосга қарши кортга чиқди. Ўйин вақтида Иван Додиг Ник Кирьоснинг зарбасини қўли билан қайтарди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Тўп оширганидан кейин Додигнинг қўлидаги ракетка тушиб кетди. Шунга қарамасдан, Додиг ўзини йўқотиб қўймади ва тўпни қўли билан қайтарди.
Маълумот учун, теннис қоидалари бўйича зарбани фақат ракетка билан қайтариш мумкин.
Изоҳ (0)