Буюк Британия ҳудудида безгак келтириб чиқарувчи ҳамда ҳомиланинг бош мия ва чаноғининг кичрайиши (микроцефалия) нуқсонига сабаб бўлувчи Зика вируси аниқланди. Бу ҳақда Public Health England ташкилоти берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, вирус Жанубий Американинг Кариб соҳилларидаги учта давлатдан қайтиб келган британияликда аниқланган бўлиб, унга қарши эмлаш ҳозирга қадар кашф қилинмаган.
Ташкилотнинг таъкидлашича, вирус жинсий алоқа ва онадан ҳомила йўлдоши орқали болага ўтади, аммо бошқа йўл билан тўғридан-тўғри одамдан одамга юқмайди. Чақувчи Aedes Aegypti чивини Зика безгагининг асосий тарқатувчиси ҳисобланади. Чивин, шунингдек, Денге ва чикунгунья вирусларини ҳам тарқалишига сабабчи бўлади.
Олдинроқ Сальвадор ҳукумати Зика безгаги туфайли мамлакат аёлларини 2016—2017 йиллар давомида фарзанд кўрмасликка чақирган эди.
Панамерика соғлиқни сақлаш ташкилоти Зика безгаги аниқланган давлатлар 14 тага етганини тасдиқлаган эди.
Изоҳ (0)