Бразилия хавфсизлик нуқтаи назаридан Рио-де-Жанейрода 2016 йилги Олимпиада ўйинларининг ўтказилишига тўлиқ тайёр. Бу ҳақда Бразилия Адлия вазирлигининг алоҳида муҳим тадбирлар хавфсизлиги билан шуғулланувчи бўлими котиби Андрей Родригес маълум қилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
«Менинг ишончим комил: Бразилия тайёр. Биз бир қатор тадбирларни ўтказдик ва тайёрлигимизни кўрсатдик. Биз малакали мутахассислар, хавфсизликни таъминлаш жараёнига жалб этилган тегишли хизмат ва одамлар, шунингдек, тадбирларни ўтказишдаги иш тажрибасига эгамиз. Шу туфайли мамлакатда ўтказилган бошқа тадбирлардаги каби хавфсизликни таъминлаймиз», — деди Родригес.
Родригеснинг таъкидлашича, аввал қўлланилган хавфсизлик чораларидан ташқари мамлакатда терроризмга қарши курашувчи ягона марказ ҳам фаолият кўрсатади.
Рио-де-Жанейрода Олимпиада ўйинлари 2016 йилнинг 5—21 август кунлари бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)