Европа футбол ассоцияциялари иттифоқи (УЕФА) Ижроия қўмитаси 2016 йил Францияда бўлиб ўтадиган Европа чемпионати ўйинларида тўпнинг дарвозага кирганлигини автоматик тарзда аниқлаш тизими жорий этилишини тасдиқлади. Бу ҳақда УЕФА матбуот хизмати берган маълумотларга асосан «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Мазкур қарор УЕФА Ижроия қўмитасининг Швейцариядаги Нён шаҳрида бўлиб ўтган йиғилишида қабул қилинди.
Бундан ташқари, голни аниқлаш тизими УЕФА Чемпионлар Лигаси ― 2016/17 ўйинларининг 1/8 финал босқичида ҳам ишга туширилади.
Маълум қилинишича, бош ҳакамнинг жарима майдони ва унинг атрофини кузатишда ёрдам берадиган қўшимча ёрдамчилари голни аниқлаш тизими билан бир қаторда одатдагидек ишлашда давом этади.
Тизим Англия премьер-лигасининг 2013/14-мавсумида ҳамда 2014 йилда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида илк маротаба синовдан ўтказилган.
Изоҳ (0)