БМТ Хавфсизлик кенгаши делегацияси Бурунди ҳукуматини мамлакатдаги можароларнинг кучайишига йўл қўймаслик учун Африка иттифоқининг (АИ) беш минг нафар тинчликпарварини киритишга кўндира олмади. Бу ҳақда 22 январь куни музокаралардан сўнг Бурунди ташқи ишлар вазири Ален Эме Ньямитвенинг баёнотига таяниб, «ТАСС» хабар беради.
«Биз ўз позициямизни ўзгартирмадик», — деди у.
Аввалроқ ҳукумат Африка иттифоқининг режаларини босқинчилик деб атаган президент Пьер Нкурунзиза эса, агар АИнинг тинчликпарварлари мамлакат ҳудудида унинг хоҳишига қарши пайдо бўлса, уларга қарши қуролли кучларни ҳаракатга келтириш билан таҳдид қилган эди.
Бурундининг икки собиқ президенти Домитьен Ндайизейе ва Жан Батист Багаза тинчликпарварларнинг киритилишини қўллаб-қувватлаб фикр билдирди.
Изоҳ (0)