Россиянинг Тавда шаҳридаги бир нечта туман аҳолиси водопровод сувидан чувалчангларни топди. Бу ҳақда «Областная газета» хабар беради.
Шаҳар маъмурияти, ўз навбатида, одамларни водопровод жўмрагидан келаётган ичимлик сувини истеъмол қилишдан сақланишга чақирмоқда.
Тавда аҳолиси ичимлик сувидан чувалчангларни топганлигидан шикоят қилмоқда. «Ҳурматли тавдаликлар! Водопровод жўмрагидан чувалчангли сув чиқаётганлигидан хабарингиз борми… Биз буни кеча аниқладик. Жўмракдан келаётган сув камайганлиги учун ундаги сетка олиб қаралганда, унинг чувалчанглар билан тўлиб қолганлиги аниқланмоқда. Биз фақат қайнатилган сувни ичамиз, лекин ювиниш учун жўмракдан келаётган сувдан фойдаланамиз. Сувнинг бунақа сифати учун ким жавоб беради?» — деб ёзди фуқаролардан бири.
Тавда шаҳри маъмурияти бу ҳолатни тасдиқлаб, таом тайёрлаш ва бошқа заруратлар учун сувни тозаловчи қўшимча фильтрлардан фойдаланишга чақирди.
Изоҳ (0)