Никарагуа ғарбидаги Матагальпа департаментида йўловчи автобусининг ағдарилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди, 50 нафардан зиёд киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда ҳукумат вакиллари берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисасига автобусдаги тормоз тизимининг ишдан чиқиши сабаб бўлган. Транспорт воситаси йўл тўсиғини бузиб ўтиб, чуқурлиги уч метр бўлган ариққа тушиб кетган.
Полиция, ёнғин хавфсизлиги хизмати, Қизил Хоч жамияти ва маҳаллий аҳоли вакиллари жароҳат олганларни эвакуация қилишда иштирок этди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора вакиллари суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Изоҳ (0)