Хитойнинг шимоли-ғарбидаги Цинхай провинциясида 6,4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ХХР сейсмик хизмати берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Зилзила Хайбэй-Тибет автоном округидаги Мэньюань уездида содир бўлди. Бир неча дақиқадан кейин 3,4 магнитудали такрорий силкиниш рўй берди. Ер силкинишларининг ўчоғи ўн километр чуқурликда қайд этилди.
Силкинишлар Синин шаҳри ва қўшни Ганьсу провинциясида ҳам сезилди. Кечаси минус 20 даражагача тушиб кетадиган совуққа қарамасдан, кўпчилик аҳоли ўз уйини тарк этган.
Қурбонлар ва етказилган зарар ҳақида маълумот йўқ. Зилзила ҳудудида полиция ва қуролланган халқ полицияси кучлари ишлай бошлади.
Изоҳ (0)