Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ҳарбий қисмларида конституциявий бурчини ўтаётган ва олий ўқув юртларига ўқишга киришга имтиёзли йўлланма берувчи ҳарбий қисм қўмондонлигининг тавсияномасига эга бўлиш истагини билдирган муддатли ҳарбий хизматчилар учун давлат тест синовлари бошланди. Бу ҳақда «ЎзА» хабар беради.
Муддатли ҳарбий хизматга тест синовлари асосида жисмонан соғлом, маънан етук йигитларни саралаб олиш жорий этилди. Ўзбекистон Президентининг 2012 йил 31 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган фуқароларга имтиёзлар тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.
Термиз гарнизонининг ҳарбий қисмларидан бирида ташкил этилган давлат тест синови ҳам очиқ, ошкора ва адолат тамойиллари асосида ўтказилди.
«Олий ўқув юртларига ҳужжат топшириш истагини билдирган аскарлар жанговар ва маънавий-маърифий тайёргарлик, ҳарбий интизом бўйича ҳамда тест саволларига жавоб бериши белгиланган, – дейди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази вакили Ҳусан Элмуродов. – Бунинг учун ҳарбий қисмда махсус аудиториялар тайёрланиб, Термиз давлат университети ва умумтаълим мактабларидан тажрибали назоратчи ҳамда кузатувчилар жалб этилди».
Вилоятдаги ҳарбий қисмларда муддатли ҳарбий хизматчиларнинг билимларини баҳолаб берувчи давлат тест синовлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)