Хитойдаги Тяньмэньшань миллий боғида мамлакатдаги энг узун шиша кўприк қурилиши якунланмоқда, деб ёзади TJournal. Унинг очилиши 2016 йил июнига мўлжалланган.
Пўлат ва шишадан ясалган кўприкнинг эни 6 метр, узунлиги 430 метрга тенг. Унинг устида бир вақтнинг ўзида 800 киши юра олади. Кўприк платформаси ердан 300 метр баландликда жойлашган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил октябрида Хитойдаги Шиньючжай миллий боғида дунёда айни пайтда ишлаб турган энг узун шиша осма кўприк очилган эди. У жарлик устида 180 метр баландликдан ўтган .
Изоҳ (0)