Германия Транспорт вазири Александр Добриндт Германия ўзининг чегараларини ёпиш лозимлигига тайёр бўлиши кераклигини баён этди. Бу ҳақда Meduza хабар қилмоқда.
Вазирнинг таъкидлашича, Ангела Меркелнинг чегаралар ёпилиши оқибатида Европада пайдо бўлувчи таҳдидлар ҳақидаги гапларининг «тескариси айнан тўғридир». «Агар чегаралар ёпилмасдан, ишлар шу тарзда давом эттирилса, Европа тиз чўкиб қолади», ― деди Добриндт.
Александр Добринт канцлер Ангела Меркель бошчилигидаги Христиан-демократик иттифоқи (ХДИ) билан биргаликда парламентда коалицияни ташкил қилувчи Бавария Христиан-ижтимоий иттифоқи (ХИИ) партиясининг аъзосидир.
13 январда ХДИ ва ХИИ парламентар коалициянинг аъзолари муҳожирлар учун Германия чегараларини ёпиш тарафдорларининг имзоларини тўплай бошлаган. Коалицияда кўтариб чиқилган масала бўйича овоз бериш 26 январга мўлжалланган, шундан кейин мазкур ташаббус парламентда овозга қўйилади.
Изоҳ (0)