Таниқли фотосуратчи Муҳиддин Али Instagram’даги саҳифасида Ўзбекистон халқ артисти Зулайҳо Бойхонованинг янги фотосуратини эълон қилди.
Муҳиддин Али сурат остида: «Зулайҳо Бойхонованинг баҳорий кайфиятдаги баннери учун», — дея изоҳ қолдирган. Instagram фойдаланувчиларидан бири хонанда бу суратда ёшариб кетганини қайд этиб ўтган.
Маълумот учун, Зулайҳо Бойхонова 1963 йил Наманган вилоятида туғилган. У 1996 йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, 2003 йилда эса Ўзбекистон халқ артисти унвонлари билан тақдирланган.
Қайд этиш жоиз, фотосуратчи Муҳиддин Али билан сўнгги вақтларда қатор таниқли санъаткорлар ҳамкорлик қилмоқда. Улар орасида Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Муниса Ризаева, Жўраевлар сулоласи, Фарҳод ва Ширин кабилар бор.
Изоҳ (0)