Хитойнинг Хайнань оролида микроавтобуснинг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Ҳодиса Цюнхай шаҳри яқинидаги йўлда содир бўлган. Саккиз нафар йўловчини олиб кетаётган микроавтобус юк машинасининг ортидан келиб урилган.
Натижада микроавтобусда бўлган йўловчиларнинг олти нафари воқеа жойида ҳалок бўлди, яна икки нафар йўловчи шифохонага ётқизилиб, улардан бири кейинчалик вафот этди.
Йўл-транспорт ҳодисасининг сабаблари номаълум, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)