Туркияда Курдистон ишчи партиясининг навбатдаги ҳужуми оқибатида уч нафар турк полициячиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Маълум қилинишича, ҳодиса Ширнак вилоятида содир бўлган. Полициянинг бронлаштирилган автомобили йўлдан ўтаётганда, ясама портловчи қурилма ишга тушган. Шундан сўнг Курдистон ишчи партияси жангарилари уларга қарата ўт очган.
Ҳужум оқибатида етти нафар полициячи яраланиб, улардан уч нафари шифохонада ҳалок бўлган. Ҳозирги пайтда ҳужум қилганларни қўлга олиш бўйича операция ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)