Туркия жануби-шарқида йўлга ўрнатилган бомбанинг портлаши оқибатида уч нафар полициячи ҳалок бўлди, тўрт нафари яраланди. Бу ҳақда CNN Turk телеканали берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, портлаш Сурия билан чегарадош Ширнак вилоятида содир бўлиб, уни Курдистон ишчи партияси (КИП) уюштирган. Улар, шунингдек, турк қўшинининг ҳарбий базасига ҳам ҳужум қилган. Қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
2015 йилнинг июль ойидан буён Туркия ҳарбий кучлари томонидан КИПга қарши мамлакат ҳудудида ва Ироқнинг шимолида бир нечта ҳарбий операция уюштирилди. Бунга жавобан, КИП ўзининг ҳарбий фаолиятини фаоллаштириб, деярли ҳар куни ҳарбий кучларга қарши ҳужум уюштира бошлади.
Изоҳ (0)