КХДР деярли ҳар куни Жанубий Кореяда ўзининг тарғибот ҳужжатларини ҳаво шарлари ёрдамида тарқатмоқда. Бу ҳақда Корея Республикасининг мудофаа вазирлиги берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Бошқарманинг таъкидлашича, 13 январдан бошлаб Шимолий Корея ҳарбийлари ўзининг тарғибот материалларини деярли ҳар куни тарқата бошлади. Жанубий Корея, шу жумладан, Сеул шаҳрига ташлаб юборилган варақалар сони миллионтага яқинлашди.
Варақаларда Корея Республикаси президенти Пак Кин Хенинг Пхеньянга қарши олиб бораётган сиёсати қаттиқ танқид остига олинмоқда.
Полиция бор кучи ва имкониятидан келиб чиқиб, варақаларни йиғиб олиб, йўқ қилмоқда.
Маълум қилинишича, КХДР ҳарбийлари бундай мактубларни гелий билан тўлдирилган ҳаво шарлари ёрдамида қаттиқ назоратда бўлган чегарадан ошириб, учириб юбормоқда. Маълум бир вақтда қутини очувчи соат механизми ишга тушиб, варақалар мўлжалдаги ҳудуд устида сочиб юборилади.
Изоҳ (0)