Wi-Fi симсиз алоқа модули билан таъминланган машҳур Hello Barbie қўғирчоғи хавфсизлигингиз учун таҳдидни юзага келтириши мумкин. Бу ҳақда MasterCard’нинг президенти Ажай Банга берган маълумотга таяниб, «Hi-tech.mail.ru» хабар беради.
Банга қўғирчоқларнинг хавфли эканлигини Нью-Йорк университетида бўлиб ўтган киберхавфсизлик бўйича конференцияда маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, жиноятчилар Mattel’нинг янги қўғирчоқлари овози устидан назоратни қўлга киритиб, болани уйга кириш учун рухсат беришга кўндириш мақсадида фойдаланиши мумкин.
Хакерлар қўғирчоқ тизимини бузиб, у орқали уч ёшли болага «Ойинг уйдами?», «Менга эшикни оча оласанми?» ёки «Мен сизларникига меҳмонга бораяпман» каби сўзларни айтиши мумкин.
Ажай Банганинг маълум қилишича, Hello Barbie каби қурилмалардан фойдаланиб, ҳар куни MasterCard тизимини бузишга 15 минггача уриниш амалга оширилади.
Изоҳ (0)