Фотогалерея: Шимолий Корея аёлларининг водород бомбаси ҳам йўқ қила олмайдиган гўзаллиги
Руминиялик фотосуратчи Михаэла Норок томонидан тайёрланган «Гўзаллик атласи» лойиҳасининг алоҳида бир қисми сирли Шимолий Корея аёлларига бағишланган, деб ёзади TravelAsk.
Шимолий кореялик аёллар жаҳон мода ва макияж тенденсиялари билан таниш эмас, бироқ бу ҳолат улар ўз ташқи кўриниши ҳақида қайғурмайди, деган хато хулосага сабаб бўла олмайди.
Сайёранинг исталган бошқа гўшасидаги аёллар каби, шимолий кореялик хонимлар ҳам гўзал ва мафтункор кўринишни истайди.
Улар баланд пошнали пойабзалларга алоҳида меҳр қўйган, одатда, классик либослар кияди. Байрам кунлари ва бошқа муҳим саналарда эса ёрқин рангларда анъанавий миллий либослар кийилади.
Изоҳ (0)