АҚШ федерал ҳукумати машина бошқариш жараёнида мобил телефон орқали сўзлашишни, жумладан, қўлларни банд қилмайдиган турли қурилмалардан фойдаланиб сўзлашишни ҳам бутунлай тақиқлашни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Улар, шунингдек, ҳайдовчининг қонида алкоголнинг рухсат бериладиган миқдорини камайтиришни истамоқда. Буларни кўзда тутувчи ҳужжат АҚШнинг транспорт хавфсизлиги бўйича Миллий кенгаши (NTSB) томонидан ишлаб чиқилган ва тарқатилган бўлиб, тавсия этувчи характерга эга.
Статистикага кўра, 2014 йилда АҚШда ҳайдовчининг паришонхотирлиги билан боғлиқ автоҳалокатларда уч мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
«Ҳайдовчининг қўллари рулда бўлиши лозим бўлганидек, унинг диққат-эътибори ҳам йўлга қаратилган бўлиши лозим», — дейди NTSB раҳбари Кристофер Харт.
Спиртли ичимликни истеъмол қилиш масаласида эса NTSB рухсат берилувчи миқдорни 0,05 промилле ва ундан камроқ даражада белгилашни таклиф қилмоқда. Ҳозирги пайтда мамлакатнинг аксарият штатларида бу кўрсаткич 0,08 промиллени ташкил этади.
Изоҳ (0)