Миср Саудия Арабистони бошчилигидаги коалиция доирасида Яманда ўтказилаётган ҳарбий операциядаги иштирокини бир йилга узайтирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
Миср раҳбари девонхонасининг маълум қилишича, ушбу қарор президент Абдул Фаттоҳ ас-Сисий бошчилигида бўлиб ўтган мамлакат миллий мудофаа кенгаши мажлисида қабул қилинган.
«Миллий мудофаа кенгаши Миср қуролли кучлари тегишли қисмларининг Миср ва араб миллий хавфсизлигини ҳимоя қилиш мақсадида миллий чегаралар ташқарисидаги ҳарбий операциялардаги иштирокини бир йил муддатга ёки ҳарбий миссия якунлангунга қадар узайтиришни маъқуллади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)