Боливияда 13 январь, чоршанба куни 6,0 магнитудали қаттиқ зилзила содир бўлди. Бу ҳақда АҚШ Геология хизмати берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Сейсмологларнинг маълум қилишича, зилзила маркази Санта-Крус департаментидаги Чарагуа шаҳридан 12 километр узоқликда жойлашган.
Мумкин бўлган қурбонлар ёки зарар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ.
Изоҳ (0)