Америка ҳар доим энг дадил ва ақлбовар қилмас режаларни амалга ошириш мумкин бўлган макон, деб ҳисоблаб келинган. Шунингдек, энг зўр чизбургерлар ва дунёни қутқариб қолишга бағишланган энг шов-шувли фильмлар ҳам айнан шу ерда тайёрланади, деб ёзади TravelAsk.
Бироқ бундай ажойиб мамлакатлар Ер юзида оз эмас — бу мамлакатларда шунчаки яшаш ва ишлаш учун келган кишиларни дўстона кутиб олишади, режаларни амалга ошириш, орзуларни рўёбга чиқариш учун имконият ва шароитлар тақдим этишади.
Expat Explorer’нинг сўнгги ҳисоботи ва жаҳон бўйлаб 21 950 нафар экспат (чет элдан таклиф қилинган ходим) ўртасида ҳаёт сифати, лавозим ўсиши учун энг яхши шароитлар ва хавфсиз яшаш кўрсаткичлари бўйича ўтказилган сўровнома якунларига кўра, дастлабки икки ўринни Сингапур ва Янги Зеландия қўлга киритди.
Сингапур хавфсизлик ва молиявий ишларни юритиш масаласида мақтовлар остида қолган бўлса, Янги Зеландия ишбилармонлар учун энг яхши мамлакат ҳамда соғлиқни сақлаш ва интеграция масаласида етакчи сифатида тан олинди. Иш ва турмушнинг энг мақбул мувозанатини ўрнатишга муваффақ бўлган Швеция эса учинчи бўлди.
Яшаш учун энг мақбул мамлакатларнинг тўлиқ рўйхати эса қуйидагича:
Изоҳ (0)