Англия Премьер-лигаси раҳбарияти ҳомий билан шартноманинг тугаши муносабати билан ребрендинг тайёрламоқда. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар беради.
Barclay’s соҳиблари Англия Премьер-лигаси янги шартномани тузишда ҳомийлик маблағларининг сезиларли даражада оширилишини талаб қилишидан хавфсирамоқда.Ушбу мавсум давомида якунланувчи жорий шартнома йилига 40 миллион фунт (53,4 миллион евро) тўланишини кўзда тутар эди.
Банкирлар Англия Премьер-лигаси билан шартномани узайтиришдан бош тортди. Шунинг учун Премьер-лига раҳбарияти январда янги логотипни яратиш учун ижодий агентликни танлайди. Охирги йиллар давомида Англия Премьер-лигасининг рамзи бўлиб келган шер тасвири унинг гербидан ғойиб бўлади.
Изоҳ (0)