Ҳиндистоннинг Панжоб штатида мактаб ўқувчиларини ташувчи автобуснинг йўл четидаги ариққа тушиб кетиши оқибатида камида уч нафар бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда NDTV телеканали берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси ҳайдовчи кўз илғаб бўлмайдиган ҳаво шароитида бошқарувни қўлдан чиқариб юбориши оқибатида содир бўлган. Автобус такси билан тўқнашиб, йўл четидаги ариққа чиқиб кетган.
Барча қурбонлар воқеа жойида вафот этди. Жароҳатланганлар маҳаллий шифохонага юборилди.
Полиция суриштирув ишларини бошлади.
Изоҳ (0)