Путиннинг тахминий куёви, «Сибур» нефть-кимё компаниясининг эгаларидан бири Кирилл Шамаловнинг бойлиги 1,2 миллиард долларни ташкил этади. Бу ҳақда Forbes нашри маълумотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар беради.
Ўз навбатида, Шамаловнинг вакили ушбу рақамга изоҳ бермади.
Таъкидланишича, 2015 йилнинг декабрида «Сибур» нефть-кимё компанияси ўн фоизининг Хитойнинг Sinopec давлат компаниясига 1,339 миллиард долларга сотилиши унинг эгаларидан бири – 33 ёшли Кирилл Шамаловни долларли миллиардер деб ҳисоблашга имкон беради.
Нашрнинг қайд этишича, Sinopec билан шартнома имзолаш вақтида «Сибур»нинг 21,3 фоизи Шамаловга қарашли бўлган.
Изоҳ (0)