Пойтахтнинг Миробод туманида «Камолот»нинг иккита 32 хонадонли кўп қаватли уйи барпо этилди, деб хабар беради Uz24.
Ушбу уйлардаги квартираларни илм-фан, маданият ва спорт соҳасидаги юқори ютуқлари билан Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига ҳисса қўшаётган ёшлар қўлга киритди.
2015 йилда Тошкентнинг Сергели, Учтепа ва Бектемир туманларида ушбу лойиҳа асосида «Камолот»нинг бешта уйи қурилиб, 160 та ёш оилага фойдаланиш учун топширилди.
2016 йилда «Камолот»нинг 1,5 мингга яқин уйи фойдаланишга топширилади. Ипотека кредити асосида ёш оилаларга икки хонали, икки ва ундан ортиқ фарзанди бор оилаларга эса уч хонали уйлар тақдим этилади.
Изоҳ (0)