Камчаткада ҳаракатга келган Шивелуч вулқони денгиз сатҳидан етти километр баландликдаги кул устуни ҳосил қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
«Вулқондаги ушбу ҳодиса 10 январь, якшанба куни эрталаб рўй берди. Кулдан иборат бўлган булут Шивелучнинг шимоли-ғарбидаги тоғли ҳудудларга тарқалди», ― деди Россия Фавқулодда вазиятлар хизмати вакили.
Таъкидланишича, кул ҳаво оқими тарқалган ҳудудларда аҳоли турар-жойлари йўқ, аҳоли яшайдиган жойларда эса кул ёғини кузатилмади.
Қутқарувчилар вулқонга яқинлашмасликни маслаҳат бериб, бу хавфли эканлигини маълум қилмоқда.
Изоҳ (0)