Оренбург трассасида 3 январга ўтар кечаси қор тутқинлигида қолиб кетган аёлнинг машинада муддатидан олдин кўзи ёриди. Қутқарувчиларни кутиб турган фельдшер бир неча соат давомида чақалоқни ўзининг танаси билан иситиб турди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
3 январга ўтар кечаси Оренбург—Орск автомобиль йўлининг 207-километрида қор ёғиши туфайли автомобиллар тиқилинчи юзага келди. Фавқулодда хизматлар музлаб қолаётган фуқароларнинг қутқаруви ва эвакуациясини ташкил этиб, 50 га яқин автомобилни қор тутқинлигидан озод қилди.
Жами 84 киши эвакуация қилиниб, 12 киши касалхонага жойлаштирилганлиги, бир киши ҳалок бўлганлиги маълум қилинди.
Тиқилинчда қолиб кетган машиналардан бирида бўлган аёлнинг муддатидан аввал фарзанди дунёга келди. Туғуруқни Кваркенский тумани марказий шифохонаси фельдшери Наталья Нетесова қабул қилди. Чақалоқ музлаб қолмаслиги учун фельдшер уни курткасига ўраб, танаси билан иситиб турди.
Ҳозирги пайтда аёл ва чақалоқ туғуруқхонада бўлиб, ўзларини қониқарли ҳис қилмоқда. Ўғил бола 1 килограмм 860 грамм вазн билан туғилган.
Изоҳ (0)