Кения шимоли-шарқида жойлашган дунёдаги энг йирик қочоқлар лагери Дадаабда камида ўн нафар сомалилик вабо хасталигидан ҳалок бўлди. Бундан ташқари, мингга яқин одам ушбу юқумли хасталикка чалинган. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
«Қочоқлар лагерида вабонинг авж олиши 2015 йилнинг ноябрида қайд этилган эди. Ўша пайтда лагерда 350 мингдан ортиқ одам бор эди», — деди БМТнинг қочоқлар ишлари бўйича олий комиссари Осман Юсуф Аҳмед.
«Касалликнинг бу қадар тез тарқалишига биринчи навбатда мамлакатда бир неча ҳафта давомида жала ёққанлиги сабаб бўлди», — деб қўшимча қилди у.
Дадааб – дунёдаги энг йирик қочоқлар лагери бўлиб, 20 йилдан буён мавжуд.
Изоҳ (0)