Фожиали воқеа «Дакар – 2016» раллисининг Боливия ҳудудидаги 7-босқичида содир бўлди. Бу ҳақда «Sportbox.ru» хабар қилмоқда.
Махсус йўлнинг 82-километрида француз Лионель Боднинг автомашинаси 63 ёшли эркакни уриб кетиши оқибатида томошабин ҳалок бўлди.
Эслатиб ўтамиз, «Дакар – 2016» раллиси «муқаддимаси» хитойлик пойгачи аёл Го Мэйлиннинг автомобили томошабинларни ёриб киргач, тўхтатилганди. Авария оқибатида 10 киши тан жароҳати олган бўлиб, улардан икки нафарининг аҳволи оғир.
Изоҳ (0)