Хитойнинг валюта муомаласини тартибга солувчи хизмати Шэньчжэнь шаҳри банкларига жисмоний ва юридик шахсларга Америка долларини сотишни чеклаш ҳақида оғзаки буйруқ берди. Бу ҳақда The Financial Times маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Жисмоний шахслар томонидан Америка долларининг сотиб олинишига квота жорий этилмоқда. Ҳозирги пайтда у йилига 50 минг долларни ташкил этади ва у ҳар календар йилнинг бошида янгиланади.
Жорий йилнинг бошида Хитойда валютага бўлган талаб жуда ошиб кетди. Манбаларда маълум қилинишича, ҳукумат мамлакатдан капиталнинг чиқиб кетишини секинлаштириш учун доллар сотувини чекламоқда.
Изоҳ (0)