Қримнинг Арбатская стрелка ҳудудида жойлашган Строител пансионатини номаълум кишилар эгаллаб олди. Улар ўзини Қримни озиқ-овқат ва энергетик блокада қилиш ташаббускорларидан бири Ленур Ислямовнинг сафдошлари сифатида таништирган. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Қрим бирлиги» ҳудудий жамоатчилик ташкилоти раҳбари Сейтумер Ниметуллаевнинг маълум қилишича, рейдчилар 20 га яқин ниқобдаги одам бўлган.
Ниметуллаевнинг сўзларига қараганда, денгиз қирғоғидаги ушбу пансионат ўн йилдан ортиқ вақт давомида унинг рафиқасига тегишли бўлиб, бунинг учун барча зарурий ҳужжатлар мавжуд.
Изоҳ (0)