Ҳиндистоннинг жанубида автобус иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлди ва 18 нафарга яқини тан жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Тамилнад штатидаги Веланканни шаҳридан Керала штатидаги Тируванантапурам шаҳрига сайёҳларни олиб кетаётган автобус йўл ажратувчи тўсиққа урилган ва четдаги ариққа чиқиб кетиб, ағдарилган. Ҳалок бўлганлар орасида икки нафар бола ҳам борлиги таъкидланмоқда.Тахминларга кўра, авария автобусни бошқариб кетаётган ҳайдовчи ухлаб қолганлиги сабабли содир бўлган.
Изоҳ (0)