АҚШ президенти Барак Обама Туркия Бағдод рухсатисиз мамлакат шимолига киритилган ҳарбий кучларини чиқариб кетиши лозим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Reuters маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Оқ уй матбуот хизматининг маълум қилишича, Обама бу ҳақда Ироқ бош вазири Ҳайдар ал Ободийга телефон орқали сўзлашув чоғида айтиб ўтган.
Бундан ташқари, сиёсатчилар ИШИД террорчиларига қарши кураш масаласини ҳам муҳокама қилган.
Америка президенти декабрь ойининг ўртасида ҳам Тоййиб Эрдўғонни Ироқдан ҳарбийларини олиб чиқишга чақирган эди.
Изоҳ (0)