2015 йилнинг сўнгги 5 кунида америкалик полициячилар хизмат ўташ давомида 20 дан зиёд одамни отиб ўлдирди. Бу ҳақда Washington Post газетаси берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
«2015 йил давомида полициячилар жами 986 нафар кишини отиб ташлади ва бу кўрсаткич Федерал қидирув бюроси томонидан сўнгги 10 йил давомида чоп этиб келинадиган ўртача кўрсаткичдан икки баробар кўп», ― дея маълум қилди газета.
Ўтказилган журналистик текширув натижаларига кўра, 2015 йилда полиция қурбонларининг аксарият қисми қуролланган бўлиб, ўлдирилганлар сонининг ярмини оқ танли одамлар ташкил этган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли сонидан келиб чиқиб ҳисоблаганда, ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан отиб ташланган қора танли одамлар оқ танлиларга нисбатан уч баробарга кўп бўлган. Шунингдек, полициячилар томонидан отиб ташланган қуролсиз одамларнинг 40 фоизини афроамерикаликлар ташкил қилди.
Изоҳ (0)