Баҳрайн пойтахти Манамада Саудия Арабистони томонидан шиа уламоси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши муносабати билан оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Агентликнинг маълум қилишича, полиция намойишчиларга қарши кўзни ёшлантирувчи газ ва сочма ўқларни қўлламоқда. Натижада кўпчилик яраланган.
Намойишчиларнинг ўзлари «Молотов коктейли» бутилкаларидан фойдаланмоқда.
Аввалроқ шиа уламоси Нимр ан-Нимрнинг қатл этилиши муносабати билан Теҳронда норозилик намойишлари бўлиб ўтган эди.
Изоҳ (0)