Саудия Арабистони Тожикистондаги Кулоб-Шўробод ва Шкев-Қалаи Хумб ҳудудларида йўлларни қайта таъмирлаш лойиҳаси учун мамлакатга Ислом тараққиёт банки (ИТБ) орқали 108 миллион доллар миқдорида кредит ажратади. Бу ҳақда «Диалог» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, лойиҳани амалга ошириш муддати тендер ишлари якуни билан аниқланади.
Таъкидланишича, Тожикистоннинг Хитой билан бўлган чегарасигача бир қанча йўл, шу жумладан, Қалаи Хумб-Рушон ва Ванж-Хорог йўллари қайта таъмирлашга муҳтож бўлиб турибди.
Изоҳ (0)